Биласизми? Дани Алвес
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес FourFourTwo нашрига берган интервьюсида ўзининг “Ливерпул”га ўтишига бир бахия қолгани ҳақида айтиб ўтди. Ушбу ҳолат 2006 йилда, яъни у “Севилья”да ўйнаб юрган пайтларида содир бўлган. Бироқ, якунда “Ливерпуль” ушбу трансферни амалга ошира олмаган, орадан икки йил ўтиб эса бразилиялик футболчи “Барселона”га кўчиб ўтган эди.

“Мен “Ливерпуль” билан келишувга эришиб бўлган эдим, бироқ, сўнгги дақиқаларда ушбу трансфер барбод бўлди. Очиғи, бунга нима сабаб бўлганлигини билмайман, чунки мен музокараларда иштирок этмаганман.

Менга шунингдек “Челси” ва “Реал”дан ҳам қизиқишлар бўлган. Аммо, якунда ҳаммаси яхши бўлди, мен “Барселона”га келдим ва “Камп Ноу”да ажойиб тарих ёздим”, - дейди Алвес.