Биласизми? Жанубий Корея жаҳон чемпионатида Германияни таслим этган илк Осиё вакили бўлди

Хабарингиз бор бундан бироз муқаддам ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Корея терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Германияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, айнан кореяликлар “немис машинаси”ни жаҳон чемпионатларида таслим эта олган илк Осиё жамоаси бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Германия ушбу мағлубиятдан сўнг гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетди ва мусобақа билан хайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!