Биласизми? Жеко қишда “Реал”га ўтиши мумкин эди, аммо Зидан бу трансферга қарши чиққан
Ads

Римнинг “Рома” клуби форварди Эдин Жеко давралар оралиғида Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин эди.

Босниялик футболчига Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ, “қироллик клуби” устози Зинедин Зидан 32 ёшли футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмаган ва бу трансферга қаршилик қилган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Жеко қишда “Челси”га ҳам ўтиши мумкин эди. Бироқ, у якунда “Рома”да қолишга қарор қилди.

Маълумот учун, Жеко жорий мавсум А Серияда жами 23та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.