Биласизми? Месси 2013 йилдан буён илк бор ЕЧЛ чорак финалида гол урди
Ads

Хабарингиз бор кеча "Барселона" форварди Лионель Месси "Манчестер Юнайтед"га (3:1) қарши баҳсда ўз номига дубль расмийлаштириб қўйди.

Эътиборлиси, 31 ёшли аргентиналик футболчи шу тариқа 2013 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигаси чорак финалида гол урди. У сўнгги бор бундан 6 йил муқаддам ПСЖга (2:2) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/4 финал баҳсида гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ярим финалда “Порту” ва “Ливерпуль” жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.