Биласизми? Месси ва Роналду роппа-роса 10 йилдан сўнг яна ЕЧЛда 1 кунда гол уришди

Хабарингиз бор кеча Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Барселона" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни 3:0 ҳисобида енгди, "Ювентус" эса "Аякс"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу куни каталонияликлар сафида Лионель Месси дубль қайд этган бўлса, туринликларнинг ягона голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Эътиборлиси, португалиялик ва аргентиналик футбол юлдузлари ЕЧЛда сўнгги бор 2009 йилнинг 11 март куни бир кунда гол уришган эди.

Ўшанда Лионель "Лион" (5:2) дарвозасини, Криштиану эса "Манчестер Юнайтед" сафида "Интер" (2:0) дарвозасини ишғол этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!