Биласизми? Моуринью АПЛдаги фаолиятида илк марта 2та тўп фарқига ютқаза туриб, ғалаба қозонди

Аввалроқ хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 29-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Кристал Пэлас” меҳмони бўлди ва 2:3 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, манкуанликлар устози Жозе Моуринью АПЛдаги фаолияти давомида илк бор 2та тўп фарқига ютқазаётиб, якунда ғалаба қозона олди.

Маълумот учун, португалиялик мутахассис аввал бундай ҳолатга 21 марта дуч келган ва шуларнинг 2таси дуранг натижа билан, қолган 19таси эса мағлубият билан тугаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!