Биласизми? "Наполи" сўнгги 23 кунда А Сериянинг 3 та грандини таслим этди

Хабарингиз бор кеча “Наполи” Италия кубогининг дастлабки ярим финал баҳсида сафарда “Интер”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Таъкидлаш керакки, неаполликлар сўнгги 23 кун ичида А Сериянинг 3 та гранд клубини таслим эта олишди. Женнаро Гаттузо шогирдлари бундан аввал “Лацио” (1:0) ва “Ювентус” (2:1) устидан ҳам зафар қучишган жди.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!