Биласизми? "Реал" Ла Лиганинг қаторасига 11та сафар баҳсида гол ўтказиб юборди

Хабарингиз бор айни дамда Испания Ла Лигасининг 13-туридан ўрин олган “Эйбар” ҳамда “Реал” Мадрид клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:0 мезбонлар фойдасига.

Учрашувнинг 16-дақиқасида майдон эгалари хавбеки Гонсало Эскаланте “қироллик клуби” дарвозасини ишғол қилди ва “Эйбар”ни олдинга олиб чиқди.

Эътиборлиси, “Реал” шу тариқа сафарда ўтказган Ла Лиганинг қаторасига 11-ўйинида ҳам гол ўтказиб юборди. Мадрид гранди бундай ҳолга сўнгги бор бундан 14 йил муқаддам, аниқроғи 2003/2004 йилги мавсумда дуч келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!