Биласизми: Роналду бу мавсум ЕЧЛда “Барселона” ва “Ювентус”дан ҳам кўп гол киритди
Ads

Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида ПСЖга қарши кечган жавоб баҳсида гол киритишга эришди.

Шу тариқа, Роналдунинг бу мавсум мазкур турнирда киритган голлари сони 12 тага етди.

Эътиборлиси, бу мавсум мазкур босқичга етиб келган “Барселона”, “Ювентус”, “Бешиктош”, “Базель” ва “Шахтёр” каби жамоалар ҳам Роналдудан кам гол киритишган.

1/8 финал иштирокчилари орасида бу мавсум ЕЧЛда Роналдудан кам гол киритган жамоалар

«Ювентус» – 9 гол;

«Барселона», «Рома» – 10;

«Базель», «Шахтёр», «Бешиктош» – 11.