Биласизми: “Тоттенхэм” Роналдунинг энг “севимли” жамоаларидан бири
Ads

Бугун ЕЧЛ 3-турида Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида Лондоннинг “Тоттенхэм” клубини қабул қилади. Эътиборлиси, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду учун “шпорлар” энг “севимли” жамоаларидан биридир.

Португалиялик форвард “Тоттенхэм”га қарши 16 бор майдонга тушган ва 8 бор гол киритган. Бундан ташқари, у лондонликларга қарши кечган баҳсда 4 бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

Маълумот учун, мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 23.45 да старт олади.