Биласизми? ЦСКА сўнгги 18 йилда илк бор мавсумни мағлубият билан бошлади

Хабарингиз бор жорий ҳафта Россия премьер-лигасида янги мавсум старт олди.

Бундан бироз аввал ЦСКА 1-тур доирасида сафарда “Крылья Советов”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Эътиборлиси, “армиячилар” шу тариқа сўнгги 18 йилда илк бор мавсумни мағлубият билан бошлашди.

Маълумот учун, ЦСКА сўнгги марта 2001 йилги мавсумни мағлубият бошлаган. Ўшанда улар “Черноморец” клубига 2:0 ҳисобида ютқазиб қўйишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!