Бир дақиқадан сал кўпроқ ўйнаган "Галатасарой" Туркия Суперкубоги соҳибига айланди

Туркия Суперкубоги учун ўтказилган "Галатасарой" - "Фенербахче" учрашуви бир дақиқадан сал кўпроқ давом этди. 

Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Мауро Икарди ҳисобни очди. Шундан сўнг ёшларни майдонга туширган Исмаил Картал шогирдлари майдонни тарк этди. Шу тариқа, Окан Бурук шогирдлари кубокни қўлга киритди. 

Қайд этиш лозим, "Фенербахче" клуби "Трабзонспор"га қарши беллашувдан сўнг мезбон жамоа мухлисларининг майдонга тушиб, уларга ташлангани учун бошқа чемпионатга ўтиш ҳақида ўйламоқда ва мазкур Суперкубок баҳсини ўйинсиз бой берганига ҳам сабаб шу. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!