Бир имзо билан энг қиммат футболчига айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг «Ноттингем Форест»дан «Манчестер Сити»га ўтиши Британия футболи тарихида энг қиммат трансфер сифатида қайд этилди. 

Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Манба маълумотига кўра, келишув қиймати 135 миллион еврони ташкил этган. Илгариги рекорд ярим ҳимоячи Жуд Беллингемга тегишли эди — у «Боруссия» Дортмунддан «Реал» Мадридга 130 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.

Шу билан бирга, Андерсон жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат бешта трансфер қаторига ҳам кирди. Рўйхатнинг биринчи поғонасида ҳужумчи Неймарнинг «Барселона»дан ПСЖга ўтиши турибди — бу трансфер 222 миллион еврога баҳоланган.

Эллиот Андерсон «Ньюкасл» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у Англия премьер-лигасида 50 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва тўртта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!