Бир жамоанинг уч юлдузи “Барса”ни кучайтирадиган бўлди

Хави Эрнандес “Барселона” учун муваффақиятли ўтаётган мавсум якунланиши билан бир неча трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Каталонияликлар  “Ювентус”дан бирданига уч футболчини олмоқчи. Бу ҳақда Goal.com сайти журналистлари хабар берди.

“Барселона”нинг назари туринликлар ҳужумчиси Душан Влахович, ҳужумкор футболчиси Федерико Кьеза ва ярим ҳимоячи Мануэль Локателлига тушди.

“Ювентус” молиявий фирибгарлик туфайли 15 очкодан мосуво қилинганидан кейин жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмаслиги ойдинлашди. Юзага келган вазият туфайли бир неча етакчи ўйинчилар Туринни тарк этишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдулбокий
08/02/2023 22:07
Ассалом алайкум яхшимисизлар зур буларди