Ўзбекистон, мудиалда рақиблардан қўрқмай ўйна!

  • 10 декабрь, 06:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон футболчилари 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олган барча терма жамоалар қатори бўлажак мундиалга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган.

Tecno

Жаҳон  чемпионати ташкилотчиси ФИФА мусобақага қуръа ташлаш маросимини ўтказганидан кейин иштирокчиларнинг имкониятлари таҳлил қилинмоқда.

АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонлари мезбонлик қиладиган мундиалда илк бор қатнашадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда Колумбия ва Португалияга тўқнаш келади. Учинчи рақиб плей-офф ўйинларидан кейин маълум бўлади.

Россиянинг Okko стриминг сервиси шарҳловчиси Эльвин Керимов ўзбек футболчиларининг ёзда бўладиган футбол оламининг энг йирик ва нуфузли турнирида иштирок этишига ўз муносабатини билдирди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги гуруҳи осон эмас. Португалия ва Колумбия — топ-жамоалар.

Яна бир рақиб Ямайка, Янги Каледония ва Конго Демократик Республикаси ўртасидаги плей-оффда аниқланади.  Бу вариант бироз енгилдек кўринса-да, барибир гуруҳ оғир ва қуръа янада  омадлироқ келиши мумкин эди.

Шунга қарамай, энг муҳими –  турнирдан завқ олиш, ўзини жаҳонга намойиш этиш ва ўз услубида ўйнашга ҳаракат қилишдир.

Ўзбекистонлик ўйинчиларда катта мотивация бор, мураббийлар штабда ҳам шундай. Фабио Каннаваро учун бу бош мураббий сифатида биринчи йирик турнир.

Ўзбекистон муносиб ўйнашга қодир, муҳим жиҳати – рақиблардан қўрқмаслик, ишонч билан ҳаракат қилиш ва ўз услубини сақлаб қолиш. Бундай қисқа ва йирик турнирда бу омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга, - деди Элвин Керимов.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, “К” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувини 18 июнь куни энг кучли терма жамоалардан ҳисобланган Колумбияга қарши ўтказади. Бу учрашув Мексикада ташкил этилади.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари алоҳида қизиқиш билан кутаётган Португалия терма жамоасига қарши иккинчи тур учрашуви 23 июнга белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги баҳс – 27 июнда плей-оффдан муваффақиятли ўтган терма жамоа билан бўлади. Бу икки ўйин АҚШ стадионларида бўлади.

Винисиус, Ҳусановдан ўтолмайсан!

“Реал”, Ҳусановни кутиб ол!

Ҳусановни “Реал”га қарши ўйнат! Гвардиолага шундай талаб қўйилди

Ҳусанов “ЖЧ-2026”ни бошламай туриб рекорд ўрнатди!

Ўзбекистон қатнашадиган “ЖЧ-2026”да янгича қоида амал қилади

Ҳусановга йўқ жойдан имконият пайдо бўлди

Ўзбекистон мундиалда қаттиқ жанг қилади, лекин..

Шомуродов ва Файзуллаев мураббий истеъфосига “сабабчи” бўлди

Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
10/12/2025 10:38
Шу хам мухим хабарми намунча савияларинг паст булмаса, фолбинларга ухшайсизлар