Бир киши кам бўлиб қолган "Кремонезе" "Наполи"ни мағлуб қилди

"Наполи" Италия кубогининг нимчорак финалида "Кремонезе"ни ўз уйида қабул қилди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида тугади. Пенальтилар сериясида меҲмонлар ғалаба қозонди.

Дастлаб, Пикель 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, мезбонлар 1-бўлим сўнгига қадар кичик камбек қилишга муваффақ бўлди. Аммо ўйиннинг охирги дақиқаларида Афена-Гян жамоасини қутқарувчи голни урди. 100-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Серникола қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди. "Наполи"дан Лоботка 11 метрлик жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди ва клуб турнирни тарк этди.

Шу тариқа, "Кремонезе" чорак финалга йўл олди. Ушбу босчичда жамоа "Рома" билан ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!