Бир клуб “Челси”дан уч футболчи олади

“Лацио” бош мураббийи Маурицио Сарри ўз жамоасига “Челси” вакилларини чорламоқда. Италиялик мураббийнинг ғояларини ва танловни клуб раҳбарияти тўлиқ қўллаб-қувватлаяпти.

Сарри аввалроқ, захирада дарвозабонига айланиб қолган Кепа Аррисабалагани Италияга чорлаган эди. Ўз вақтида 80 миллион еврога трансфер қилинган посбон қўпол хатоларидан кейин дарвозани Франциядан олиб келинган Эдуар Мендига топширди.

Энди Сарри “Челси” мутасаддилари Эмерсон Палмьери ва Каллум Хадсон-Одоини ҳам қўйиб юборишини кутмоқда.

Эмарсон жорий мавсумни ижара асосида “Лион”да ўтказяпти ва Франция жамоасида 18 марта майдонга тушди. Унинг “аристократлар” билан шартномаси якунланишига ҳали икки йил вақт бор.

Сарри Хадсон-Одоини ёзда Италияга кўчиб ўтишга чақиряпти. “Челси” бу ўйинчиларни қўйиб юборишга тайёрлиги айтиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!