Бир майдонга сиғмаган икки юлдуз

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани 2019 йилнинг охирида Уругвай ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида рақиб етакчиси Лионель Месси билан уришиб қолганини айтиб берди.

- Менинг кўнглимга ботадиган гап айтишса, жаҳлим чиқиб кетади. Майдоннинг ўзида  қоладиган гаплар ҳам бўлади. Месси билан гап талашиб қолдик. Бир биримизни ҳақорат қилдик. Иккимиз ҳам хато қилдик. У менга бақирди, мен ҳам жавоб қилдим.  Бу воқеалар унут бўлиб, майдонда қолиб кетиши керак, - деди Кавани.

Ўшанда 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган ўйиндаги можароли вазият кадрга тушиб қолган. Ўшанда Кавани Мессига “мен билан муштлашасанми?”, деган эди. Месси эса “Истаган пайтингда!”, деб жавоб қайтарган. Уларни ҳар икки футболчига дўст бўлган Луис Сураес ажратиб қолганди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!