Бир миллиард фунт увол кетди!

“Манчестер Юнайтед” бош директори Ричард Арнольд клубнинг трансфер сиёсати нотўғри олиб борилгани ҳақида фикр билдирди.

- Биз жуда кўп пул ишлатиб юбордик. “Манчестер Юнайтед”  турли трансферларга бир миллиард фунт сарфлади. Бу Европадаги энг катта харажат қилган клуб.

Мавсум охирида эгаллаган ўрнимиздан ҳайратда эмасман. Бўлган ишларни таҳлил қилишимиз керак.

Машғулотлар майдонига келиб, “Қани ўша миллиардлар?”, деб сўрашнинг имкони йўқ. Пул ишлатишни эплай олмадик, - деди Ричард Арнольд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!