Бир неча футболчи Мбаппенинг касрига қолиб кетади

“Пари Сен-Жермен” асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппе масаласида қийин вазиятга тушиб қолди.

24 ёшли ҳужумчи бир мавсумдан кетишини оммавий тарзда эълон қилгани клубнинг молиявий ишларига салбий таъсир кўрсатди.

Агар Килиан шартномани узайтирмаса ёки бошқа клубга сотиб юборилмаса, ПСЖ молиявий зиён кўради. Парижликлар бу зарарни 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Sky Sports нашрининг ёзишича, ПСЖ вазиятдан чиқиш учун асосий таркибнинг бир неча юлдузларини сотиб юборишга мажбур бўлади.

Мбаппенинг ўзи яна бир мавсум парижликлар сафида қолиб, кейинги ёзда “Реал”га эркин агент мақомида кўчиб ўтмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!