Бир ойда битта гол урган Гризманн "Атлетико"да ой футболчиси бўлди

"Атлетико"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. 

Мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада "матрасчилар" ҳужумчиси Антуан Гризманн ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Форвард бир ой давомида 5 та (шундан 4 тасида 60-дақидан кейин қўшилган) ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва шунга голга ассистентлик қилган. 

Маълумот учун, Антуан мадридликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!