
Биринчи лига: Энг кўп мухлис "Ғаллакор Барса" - "Андижон" учрашувига ташриф буюрди
Хабарингиз бор 1 апрель куни мамлакат Биринчи лигасининг бу йилги баҳсларига старт берилди. Шу куни Жиззаҳда “Ғаллакор-Барса” ўтган мавсум кучлилар сафини тарк этган “Андижон” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Ғаллаоролдаги ўйинга қизиқиш мухлислар томонидан жиддий бўлгани ўз тасдиғини топди. Шу куни 4325 ишқибоз учрашувни бевосита стадионда кузатди. Бу эса 1-турда қайд этилган энг яхши натижа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” навбатдаги учрашувини эртага сафарда “Зомин” клубига қарши ўтказади.
Фикрлар