Биринчи лига: Хошим Шокиров: Биз бундан ҳам баландроқ марраларни забт этишга қодирмиз
Ads

Кеча бўлиб ўтган "Истиқлол" ва "Ғаллаорол" ўртасидаги бахсдан сўнг мезбонлар хужумчиси Хошим Шокировнинг  ўйин хақидаги фикрлари билан қизиқдик:

-"Мавсумни юқори кайфиятда якунлаганимиздан хурсандмиз - деб сўзларини бошлади. Биринчи лига бахсларида илк қатнашишимизга қарамасдан, фаворит жамоаларга етарлича бош оғриғи бўлдик. Бугун хам вазият бўлдими гол уришга харакат қилдик. Анчадан бери таблода номим кўринмаётган эди. Бунга "Орол" билан кечган ўйинда ортириб олган жарохатим бироз бўлсада сабаб бўлди. Хабарингиз бор сўнги учрашувларда хужумчи ортида харакат қилмоқдаман, бу хам ўз таъсирини кўрсатаётгандур. Аммо бугун 2 гол урдим, хар иккиси хам стандарт вазиятдан содир бўлди. Хужумчининг ички туйғулари тўпни олдига яқинлашини таъкидлайди. Бу холат бугун менда бўлди.

Жамоамиз билан бир оиладек бўлиб қолдик. Бу жамоа билан хатто биринчи ўринни қўлга киритишга хақлимиз! Биз бундан хам баландроқ марраларни забт этишга қодирмиз, аммо хозир ҳам бахтлимиз.

Усмон Асқаралиев Аҳмедовичдан кўп нарсаларни ўргандик. Шахсан ўзим алохида миннатдорчилик билдираман. Ўйин учун, бу мавсум учун барча-барчаси учун йигитларга рахмат айтаман. Хомийларимизга хам бизга бўлган эътиборлари учун катта рахмат айтамиз - деб сўзларини якунлади Хошим Шокиров.


Беҳруз Холиков сухбати.