Битта шу ўйинчини ҳам ололмайсизларми?

  • 09 Dec 13:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” молиявий аҳволи туфайли Ферран Торрес трансферидан воз кечиши кутилмоқда. Хави 21 ёшли ҳамюртини “Манчестер Сити”дан Каталонияга олиб келмоқчи.

Tecno

Бироқ, “шаҳарликлар” истеъдодли ярим ҳимоячи учун 51 миллион фунт талаб қилмоқда ва “Барса” бу суммани кўтара олмайди.

Каталонияликлар Хосеп Гвардиола жамоасидаги рақобатга дош беролмаётган футболчини 38 миллион фунтга трансфер қилмоқчи бўлаётган эди. Лекин уларнинг таклифи инглизларни қониқтирмади.

Ферран Торрес бир ярим мавсум давомида “Манчестер Сити” таркибида 43 та учрашувда қатнашиб, тўққизта гол урди ва 12 та голли пас узатди.

Торрес терма жамоадаги жойини йўқотмаслиги учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Шунинг учун ҳам у Манчестерни тарк этишга тайёр.

Comments

You must be logged in to commet!