Бивол-Канело, Ғиёсов-Гомес, Aбдураимов-Корреа жанг вақтлари ва трансляция бўйича маълумот (тўлиқ жуфтликлар)

Якшанба тонгида Aмерика Қўшма Штатлари Лас Вегас шаҳрида жойлашган "Т-Mobile" аренасида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Aндеркард баҳслари шанбадан якшанбага ўтар кечаси 1:30 дан бошлаб DAZNнинг You Tube канали орқали эфирга узатилади. Унда 2-тартиб рақамли жангда ҳамюртимиз Елнур Aбдураимов Мануэль Корреага қарши рингга кўтарилади. Aсосий кард баҳслари эса тонги 5:00 дан бошлаб DAZN платформасида трансляция қилинади. Унда Шаҳрам Ғиёсов Кристиан Гомес билан тўқнаш келади. Бу жанг таҳминан 6:00 дан сўнг бўлади. Сауль Aльварес ва Дмитрий Бивол қарама-қаршилиги 8:00 атрофига тўғри келади.

Жанг оқшоми Ўзбекистон ёки Россия каналлари орқали эфирга узатилмайди. Қуйида тўлиқ жуфтликлар ва томоша қилиш учун илова келтирилган.

DAZN платформаси орқали тонги 5:00 дан бошлаб: ИЛОВА

Асосий жанг: Сауль Альварес (57-1-2, 39 KO) - Дмитрий Бивол (19-0, 11 KO) 12 раунд

8. Монтана Лав (17-0-1, 9 КО) - Габриэль Валенсуэла (25-2-1, 15 КО) 12 раунд

7. Шаҳрам Ғиёсов (12-0, 9 КО) - Кристиан Гомес (22-2-1, 20 КО) 10 раунд

6. Марк Кастро (6-0, 5 КО) - Педро Шарба (7-4-1, 2 КО) 8 раунд

5. Жан Жилей (23-0-1, 18 КО) - Скот Александр (16-4-2, 8 КО) 10 раунд

You Tube орқали 1:30 дан бошлаб: ИЛОВА

4. Хоселито Веласкес (14-0-1, 9 КО) - Хосе Сото (15-1, 6 КО) 10 раунд

3. Алексис Эспино (9-0-1, 6 КО) - Аарон Сильва (9-0, 6 КО) 8 раунд

2. Элнур Абдураимов (8-0, 7 КО) - Мануэль Корреа (11-0, 7 КО) 8 раунд

1. Фернандо Молина (7-0, 3 КО) - Рикардо Вальдовиньос (8-1, 5 КО) 6 раунд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!