Биз футболчимизни фақат “Реал” ё “Барса”га сотамиз!

“Ньюкасл” юлдузи Бруно Гимарайнш фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имконига эга бўлди.

Football Transfers нашрнинг маълум қилишича, “қарғалар” раҳбарияти бразилиялик ярим ҳимоячи истаса, уни ёзда испан грандлари – “Реал” ёки “барса”га қўйиб юборишга рози бўлди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчини Мадрид ва Каталония грандлари ҳам ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Ньюкаслликлар бу трансферни камида 115 миллион еврога баҳолаяпти ва харидордан катта харажат қилишни талаб қилад.

2022 йилдан бери “Ньюкасл” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Гимарайншнинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!