Биз сени соғинамиз, Ана!
Ads
 
Сербиялик машҳур теннисчи Ана Иванович профессионал теннисчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
 
- Мен профессионал теннисчилик фаолиятимни якунладим, - дейди Ана Иванович. - Оддий қиз учун мен теннисда қўлга киритган натижаларим афсонадай туюлади. 2008 йили "Ролан Гаррос"да ғолиб чиқиб, жаҳон рейтингида биринчи ўринга кўтарилдим. Аёллар теннис уюшмасининг 15 та мусобақасида бош совринга эга чиқдим. Беш маротаба Федерацияси кубоги финалида ўйнадим. Фаолиятим давомида ўзим ўйламаган натижаларга эришдим. Бироқ, спортда жисмоний ҳолат муҳим омил саналади. Кетма-кет жароҳатлар туфайли юқори савияда ўйнай олмаяпман. Демак. менинг даврим ўтди. Энди мен илгари менга ёрдам берган инсонларга кўмаклашаман.
 
Ана Ивановични кўпчилик замонавмизнинг энг гўзал теннисчиси деб ҳисоблайди. Сербиялик спортчи фаолияти давомида Голливуд киноиндустрияси вакиллари томонидан бир неча маротаба кинода суратга тушиш учун таклиф ҳам олган.
 
Шу йилнинг ёзида Ана Иванович "Манчестер Юнайтед" футболчиси Бастиан Швайнштайгер билан турмуш қурди.
 
Аёллар теннис уюшмаси раҳбари Стив Саймон мусобақаларда Ананинг йўқлиги билинишини ва уни ҳамма соғиниб қолишини айтди.
 

Минбар

Барча блоглар