Имконияти юқори баҳоланган, бироқ омад етишмаган ёхуд ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олмаган истеъдодли боксчиларимиз ким эди?

  • 07.02.2026 10:28
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати терма жамоаларимиз бош мураббийлари Тўлқин Қиличев ва Элшод Расулов билан кичик суҳбат уюштирди. Қуйида уни тўлиқ шаклда тақдим этамиз:

Имконияти юқори баҳоланган, бироқ омад келмаган ёхуд  ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олмаган истеъдодлар ҳақида сўз юритамиз. Бу борада дастлаб, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ҳамда аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расуловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Тўлқин Қиличев: Алишер Раҳимов, Дилшод Маҳмудов, Ўктам Раҳмонов. Булар ҳақиқий талант бўлган. Бироқ, ўз даражасини тўлиқ намоён эта олишмаган. Баъзи жойларда омад етишмаган. Ваҳоланки, уларнинг имконияти жуда юқори эди.

Элшод Расулов: Навоийлик Азизбек Улуғов ва Сардор Абдуллаевларни айтган бўлардим. Улуғов 54 кгда ҳаракат қиларди. Жуда истеъдодли ва тезкор эди. Умуман унда боксчига хос барча хислатлар мавжуд бўлган. Негадир Азизбекка омад етишмади. Балки меҳнат қилмагандир. Сардор ҳам оғир вазн тоифасида яхшироқ натижалар қайд этишга қодир эди. Биласиз, ёшлар тоифасида ўша Тайсон Фьюрини ҳам ютган. Менда шу иккаласи. Учинчи вариантим йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!