Бизга “Челси” керакмас!
Трансфер ҳуқуқи “Челси”га тегишли бўлган ва жорий мавсумда ижара асосида “Саутгемптон”да ўйнаётган албаниялик легионер Армандо Броянинг оласи “аристократлар” директори Марина Грановскаяга мурожаат қилиб, ҳужумчини ҳозирги жамоасига тўлиқ сотиб юборишни сўрамоқда.
Броя “авлиёлар” таркибида ўзини яхши томондан кўрсата олди. 21 ёшли футболчи 17 та учрашувда бешта гол уриб, асосий таркиб ўйинчисига айланди.
Унинг оиласидагилар ёш ўйинчи ёзда “Челси”га қайтса ўсишдан тўхтаб қолишидан хавотирда. Ва шунинг учун улар лондонликлардан уни қўйиб юборишни сўраяпти.
Албатта, Броялар оиласида “Саутгемптон”га ҳам мурожаат қилиб, ўйинчи бўйича позициясини аниқлаган. “Авлиёлар” истеъдодли ҳужумчи учун 25 миллион фунт тўлашга тайёр. Энди ҳамма гап Марина Грановская қандай қарор қилишига боғлиқ бўлиб қолди.
Фикрлар