"Бизга Манени қайтаринг!" "Ливерпуль"нинг янги юлдузи мухлислар норозилигига учради
"Ливерпуль" мухлислари ҳужумчи Дарвин Нуньеснинг трансферидан мамнун эмас.
"Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви олдидан уругвайлик футболчи ўзини яхши томондан кўрсата олмади. Мерсисайдликларнинг баъзи мухлислари бундан дарров хулоса чиқариб, ҳужумчига нисбатан салбий фикрлар билдира бошлади.
Жумладан, "Твиттер"да Садио Манени ортда қайтаришга қаратилган постлар пайдо бўлди. Улар: "Бизга Манени қайтаринг",-дея клуб раҳбариятига мурожаат қилди. Шунингдек, ишқибозлар Нуньесни "қизиллар" сафида омадсизликка учраган Энди Кэррол билан солиштира бошлади.
Клопп жамоаси шу ёзда 23 ёшли тўпурар учун "Бенфика"га 85 миллион фунт стерлинг тўлади.
Фикрлар