Бизга ўт, тўлиқ ўйнайсан! "Реал" футболчисига топ-лигадан чорлов бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Италиянинг нуфузли La Gazzetta dello Sport газетаси ёзишича, 23 ёшли футболчига Римнинг «Лацио» жамоаси жиддий қизиқиш билдирган. 

Маълумотларга кўра, италияликлар Асенсио атрофидаги одамлар билан аллақачон мулоқотни бошлаб юборган. «Лацио» уни жамоани тарк этиши кутилган Алессио Романьолига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Манбаларга кўра, «Реал» таркибида Асенсиога мунтазам ўйин амалиётини кафолатлаш қийин. Жамоа Иброҳим Конате билан шартнома имзолаганидан ва Антонио Рюдигер билан келишувни узайтирганидан сўнг марказий ҳимояда рақобат янада кучайди. Агар клуб яна бир марказий ҳимоячини олиб келса, Асенсио бу позицияда бешинчи танловга айланиб қолиши мумкин.

Испаниялик футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Асенсионинг бозор қиймати 20 миллион евро атрофида. Шу билан бирга, мадридликлар футболчи ҳуқуқларининг 50 фоизини тахминан шу миқдорга сотиш вариантни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Хабарларда таъкидланишича, Асенсионинг ўзи бош мураббий Жозе Моуриньони ўзини асосий таркибда қолдиришга ишонтиришни истамоқда. Шу билан бирга, ҳимоячининг ёзда жамоани тарк этиши эҳтимоли ҳали ҳам юқори бўлиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!