Бизга пул керак эмас! Катта трансфер барбод бўлди

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш келажаги бўйича якуний қарорга келди. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонидан мўмай даромадли таклиф олган эди.

Tecno

Сўнгги воқеалар ривожи шуни кўрсатдики, “Ал-Ҳилол” 30 ёшли футболчининг трансфери учун манчестерликларга 119 миллион евро таклиф қилди.

Агар Бруну таклифни қабул қилганида шайхлар унга ҳар мавсум учун қарийб 40 миллион евродан маош тўлашга рози эди. Бироқ машғур ўйинчи саудияликларга рад жавобини берди.

- “Ал-Ҳилол” хўжайини менга қўнғироқ қилди ва мен таклифни рад этдим. Мен Рубен Аморим билан гаплашдим. У мендан кетмаслигимни сўради.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти эса, мени сотиб юборишни истамади. Уларга бу пуллар керак эмас. Лекин мен кутишга қарор қилганимда, улар трансфер таклифини қабул қиларди, - деди Бруну Фернандеш.

Португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”да 2020 йилдан бери ўйнаб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!