Бизни навбатдаги йирик мусобақа - бокс бўйича жаҳон чемпионати кутиб турибди. Санаси ҳам аниқ.
Яқинда Токио Олимпиадаси якунига етди. Бокс мусобалари доирасида +91 кг вазнда иштирок этган Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритди. Йил давомида бизни яна бир нечта муҳим чемпионатлар кутиб турибди.
17-31 август: Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати. (БАА, Дубай)
16-26 cентябрь: Бокс бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати. (Россия, Моксва)
Октябрь: Аёллар ўртасида жаҳон чемпионати (манзил номаълум)
26 октябрь - 6 ноябрь: Бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати (Сербия, Белград)
Декабрь: Мактаб ўқувчилар ўртасида Осиё чемпионати (Баҳрайн)
Декабрь: Бокс бўйича катталар ўртасидаги «Улкан Тож» турнири. (Хитой)
Фикрлар