Бизни шу мураббий қутқаради! Хавига зўр янги иш чиқди
“Барселона”ни тарк этганидан бери ишсиз юрган Хави Эрнандес маҳоратини энг мураккаб чемпионат – Англия Премьер-лигасида синаб кўриш имкониятига эга бўлди.
Ўнта турда бирорта ғалаба қозонилмаганидан кейин Витор Перейрани ишдан бўшатиб юборган “Вулверхэмптон” клуби хўжайинлари жамоа бошқарувини Хавига топширишни истаяпти.
Англия Премьер-лигаси жадвалининг охириги қаторида жойлашган бу жамоа мавсумни қутқариб қолиш учун зудлик билан янги мураббий топиши талаб этилади. Ана шу мақсадда улар ўз даврида “Барса”ни муваффақиятли бошқарган испаниялик мураббий билан алоқага чиқди.
Клубнинг мақсади — жамоага ишонч ва руҳни қайта олиб киришга қодир мураббийни топиш. Хави Эрнандесни тайинлашда нафақат унинг тажрибаси, балки жамоага ғалаба руҳини сингдира олиш маҳорати ҳам инобатга олинмоқда.
Агар “бўрилар” Хавининг розилиги ололмаса, “Болонья” бош мураббийи Тиаго Моттага мурожаат қилишни режалаштирмоқда.



Комментарии