Блогер Жек Пол 2021 йилда бокс жангларидан қанча ишлаб топгани маълум бўлди. Унинг нокаутларини томоша қилинг

  • 17 январь, 2022, 14:05
  • 0
  • Бокс

2021 йил боксда кўргазмали жангларни ташкил этиш анча оммалашиб кетди. Бундай жанглар юлдузига айланган you tube блоггер Жек Пол ҳам 2021 йилда катта миқдорда пул ишлаб топди. Forbes хабарига кўра, Пол 2021 йилда ўтказган 3 та жангида умумий 40 миллион доллар жамғариб олди. У ўтган йилда ММА жангчилари Бен Аскрен ва Тайрон Вудлини (2 марта) мағлуб этган. Полнинг профессионал боксдаги статистикаси 5-0 (4 нокаут) бўлиб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!