Бўлиши мумкин эмас! Аргентина Мисрга қарши учрашув ҳакамига норозилик билдирди
Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Аргентина терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушади. Учрашувни француз ҳаками Франсуа Летексье бошқариши белгилангани аргентиналиклар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Журналист Густаво Яррочнинг хабар беришича, «альбиселесте» лагерида ФИФА ушбу ўйинни француз ҳакамига топширганига «ишониш қийин» деб баҳоланаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Қатарда ўтган жаҳон чемпионати финалида айнан Аргентина ва Франция терма жамоалари юзма-юз келган эди. Ўша баҳсда Лионель Скалони шогирдлари асосий ва қўшимча вақтда 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида ғалаба қозонганди. Янгидан бошланган мундиалда ҳам бу икки жамоа финалгача етиб борса, кубок учун ҳал қилувчи баҳсда яна тўқнаш келиши эҳтимоли бор.
Аргентина – Миср ўйини 7 июль куни бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши Москва вақти билан соат 19:00 га белгиланган.

Фикрлар