Боатенг "Бавария"дан кетади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Боатенг жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи жорий мавсум якунлангач мюнхенликлар сафидан кетишни режалаштирмоқда. У ўзига янги агент ёллаган ва унга Италия ёки Испаниядан жамоа топишни буюрган.

Маълумот учун, Боатенг “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!