Боатенг "Бавария"дан кетмоқчи эмас

"Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Боатенг ўзининг мюнхенликлар сафидаги келажак фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

“Мен дарҳол кетишни режалаштирмаяпман, чунки вазият ўзгариши мумкин. Келаси мавсумда ҳам ўзимни “Бавария”да ҳис қиляпман. Мен ҳали ҳам шижоатлиман”, - дейди Боатенг.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” раҳбарияти 30 ёшли футболчини трансферга қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Боатенг “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида мюнхендиклар сафида жами 286та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг нархи 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!