Боатенг супер клублар ўрнига оддий жамоани танлади

Европанинг учта жамоаси “Бавария” ҳимоячиси Жером Боатенгни трансфер қилишга қизиқиб қолди.

Айни пайтда “Арсенал”, “Челси” ва “Герта” 31 ёшли ҳимоячини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Жером Боатенг мюнхенликлар таркибига 2011 йилда “Манчестер Сити”дан келиб қўшилган. Ҳозиргача бу футболчи “Бавария” таркибида етти марта мамлакат чемпионлиги, уч марта Германия кубоги ва бир бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.

Жеромнинг ўзи фаолиятини укаси тўп сураётган “Герта” жамоаси сафида якунлаш истаги борлигини билдирди.

Моуриньо Иброҳимовичга: Кетсанг кетавер, катта кўча!

“Бавария” супер иқтидор учун МЮ билан рақобатга киришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!