Бобир Абдихолиқов:

Украинанинг "Рух" жамоаси сафига эркин агент мақомида бориб қўшилган Бобир Абдихолиқов клуб матбуот хизматига биринчи интервьюсини берди. Ўзбекистонлик ҳужумчи аъзоси нима учун ушбу жамоани танлаганига изоҳ бериб ўтди.

“Рух” аъзосига айланганимдан жуда ҳам хурсандман. Жамоага кўпроқ голлар уриш ва сифатли ўйин қуриш борасида ёрдамлашишни хоҳлайман. Биринчи машғулотни сабрсизлик билан кутяпман. Ҳозир ажойиб ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпман. Менда бошқа клублардан ҳам қулайроқ шартлар асосидаги таклифлар бор эди, аммо пул мен учун асосий мақсад эмас. Мен футболчи сифатида ўсишни ва Европанинг яхши чемпионатларидан бирида ўйнашни истайман. “Рух” мен учун трамплин вазифасини ўтайди. УПЛда  “Шахтёр” ва “Динамо” сингари клубларнинг ўйнаши чемпионатнинг юқори савиясидан далолат беради. 

Аввал “16” рақам остида Максим Шацких тўп тепган. Шу туфайли ушбу рақамни танладим. Максим – ўзбек ва украин футболининг афсонаси. Мен унинг ўйинларидан қойил қолганман.  У “Рух” таркибида фаолият олиб борганидан ҳам хабардорман. 

Дастлаб, мослашиш жараёнидан ўтиб олишим керак.  Кейинги қадам эса кўпроқ гол уриб, жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшиш бўлади. Мен “Шахтёр”га қарши ўйнашни истайман, улар кучли жамоа. Дебют ўйинимни интиқиб кутяпман. Бош мураббий аввало жисмоний тайёргарлигимни текшириб, кейин ўйинга чиқиш-чиқмаслигим ҳақида якуний қарорини айтар экан”, -деди Бобир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар