Бобур Мамажонов: Мухлисларимиз кўз ўнггида ғалаба қозонмоқчи эдик

Хабарингиз бор кеча Про-лиганинг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, мусобақанинг “Б” гуруҳида баҳс олиб бораётган Уйчи туманининг "Хотира-79" жамоаси шу куни ўз майдонида Бухоронинг "Ғиждувон" клубини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Учрашувдан сўнг "Хотира-79" жамоаси ярим ҳимоячиси Бобур Мамажонов SPORTS.uz сайтига ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- "Ғиждувон"га қарши учрашувда асосий мақсадимиз мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозониш эди. Биринчи бўлимдан сўнг 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик. Бироқ, бироз хотиржамликка берилдик чоғи рақиб дарвозамизга йўл топа олди. Шундан сўнг бизда яна гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди аммо якунда омад етишмади. “Ғиждувон”нинг ҳам чиройли ўйин кўрсатганини эътироф этишимиз лозим.

- Насиб бўлса келгуси учрашувларда мухлисларимизни албатта хушнуд қиламиз.

Азизбек Абдуғаниев суҳбатлашди.

Маълумот учун, Бобур Мамажонов жорий мавсум рақиблари дарвозасига 5та тўп киритишга муваффақ бўлди ва у айни дамда мусобақа тўпурарлари қаторида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!