Бобур Тагиев франциялик муайтайчига қарши жанг қилди

БААнинг Дубай шаҳрида профессионал муайтай бўйича ўзига хос ажойиб жанг кечаси бўлиб ўтди. Маълумки, мазкур турнирда уч нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказди. 

 “UAE Muaythai” промоушени томонидан ташкил қилинган  “Muyathai Night 6” турнирининг иккинчи марказий жангида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Бобур Тагиев франциялик Валентин Тибаутга қарши баҳс юритди ва бутун раундлар мобайнида ажойиб ҳаракат қилиб, ҳақли тарзда ғалабага эришди. 

Шунингдек,и54 кг вазн тоифасида Асламжон Ортиқов британиялик Жошуа Хогелни мағлуб этган бўлса, 63 кг вазнда Шероз Холмирзаев мезбонлар вакили Нуредин Самирга имкониятни бой бериб қўйди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!