Бобур Йўлдошев: Чорак финалдаги рақибимизни уйимдагилардан эшитдим

АГМК жамоаси “Локомотив”ни ишончли тарзда мағлуб этиб чорак финалга чиқди. Энди ушбу босқичда бу жамоани “Металлург” кутиб турибди. Бу эса ўзига хос қарама-қаршиликдир.

АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошев “Локомотив” билан ўйиндаги таассуротлари ва бўлажак рақиб ҳақида sports.uz учун шундай деди:

- Ўйин биз учун муҳимлигини билардик. Чемпионат баҳсларида “Локомотив”га ютқазгандик. Шунга яраша яхши тайёрландик. Тезкор гол урганимиз бизга кўпроқ фойда бўлди. Шундан кейин “Локомотив” олдинга ўтишга мажбур бўлди. Биз эса бундан фойдаланиб қарши ҳужумларда голлар урдик ва керакли натижага эришдик.

Базадан қайтаётганимда уйимдагилар чорак финалда “Металлург” рақиб бўлганини айтишди. Ҳамма рақибнинг ўзига яраша кучи бор. “Металлург”ни ноқулайроқ рақиб десак ҳам бўлади. Бу кўпроқ дерби мақомидаги ўйин ҳисобланади. Навбатдаги учрашувда ҳам ғалаба учун курашамиз. Мақсадимиз кубокни ютиш, - дея фикр билдирди, Йўлдошев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!