"Бока Хуниорс" 37 ёшли Кавани билан шартномани узайтирди

  • 5 октабря, 2024, 12:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

37 ёшли марказий ҳужумчи Эдинсон Кавани "Бока Хуниорс" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди. Бу ҳақда Аргентина жамоасининг Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали хабар берди.

Уругвайлик футболчи 2023 йилнинг ёзидан буён “Бока Хуниорс” сафида тўп сурмоқда. Ўтган давр мобайнида у "Бока Хуниорс" сафида жами 43 та учрашувда қатнашиб, 20 та гол уришга эришди. Каванининг Аргентина гранди билан аввалги шартномаси 2024 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган эди.

Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, Каванининг айни дамдаги бозор қиймати 1 миллион еврони ташкил қилади. У фаолияти давомида "Наполи", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Валенсия" каби Европа грандлари сафида тўп урган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию