Ads

Кеча Либертадорес кубоги финали олдидан "Ривер Плейт" мухлислари томонидан уюштирилган ҳужум чоғида кўзидан жароҳат олган "Бока Хуниорс" ярим ҳимоячиси Пабло Перес ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен жудаям хафаман. Чунки, финал худди байрамдек бўлиши керак, жанг майдони эмас. Шифокорларнинг айтишича кўзимнинг айрим қисми жиддий жароҳатланган. Ушбу баҳсда иштирок эта оламанми ёки йўқ буни билмайман. Айни дамда жуда ҳам дарғазабман”, - дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу футболчи клуб вакилларига учрашувда иштирок этишни хоҳлаётгани ҳақида айтган эди. Айтиш лозимки, "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" баҳси кеча бўлиб ўтиши керак эди. Аммо, содир бўлган тартибсизликдан сўнг учрашув бугунга қолдирилди.