Бокс бўйича Осиё чемпионатида бир ғалаба ва бир мағлубият
Тошкентда 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугунги кунги беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Дастлаб -57 кг вазнда Дилшод Абдумуродов Ироқ вакили Муҳаммед Макассесни мағлуб этган бўлса, -91 кг вазнда иштирок этган Жаҳовир Тоғаймуродов тожикистонлик Давлат Болтаевга имкониятни бой берди.
Фикрлар