Бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозонди (видео)

  • 22 январь, 2022, 20:20
  • 0
  • Бокс

Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройи 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бугун турнирнинг дастлабки кунида 1 нафар ҳамюртимиз иштирок этди. -67 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Жавлонбек Йўлдошев Саудия Арабистони вакили Алмари Сауд Рашидни муддатидан олдин мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!