Бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз 16 олтин билан биринчи бўлди
Кеча Тошкент шаҳридаги Универсал спорт саройида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати финал жанглари бўлиб ўтди. Ўғил болалар ва қизлар баҳслари якунига кўра жами 16 та олтин, 1 кумуш ва 3 бронзага эга бўлган терма жамоамиз вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда 2 олтин, 2 кумуш 8 бронза билан Монголия ҳамда 1 олтин, 6 кумуш, 4 бронза билан Тожикистон терма жамоаси вакиллари бўлишиб олди. Тўлиқ жадвал билан қуйида танишишингиз мумкин.
Фикрлар