Бокс бўйича Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари қўшма ўқув йиғин машғулотларни бошлади (видео)

  • 4 апрель, 2022, 19:10
  • 1
  • Бокс
1-10 апрель кунлари Янгиобод спорт базасида Ўзбекистон ва Эрон бокс терма жамоалари қўшма ўқув йиғин машғулотларини олиб боради. Эрон терма жамоаси бош мураббийи Алиреза Эстеки 13 нафар боксчилар билан халқаро йиғин учун етиб келган. Жамоа таркибида жаҳон чемпионати медалини қўлга киритган эронлик илк боксчи Даниял Шаҳбахш, Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Сеед Моусави ҳам ўрин олган. Ўзбекистон эса ушбу йиғинга турли 70 нафар боксчини жалб қилган. Ушбу йиғин ҳар иккала жамоа учун Осиё ўйинлари олдидан муҳим тайёргарлик босқичини ўтаб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ал-химик
04/04/2022 20:55
Оллоҳга шукурлар бўлсин, ҳеч бўлмаса ўзбек боксчисига қарши рингга чиқасан деса рақиблар ўйланиб қолади. Боксёрларимизга минг раҳмат!