Бокс бўйича "Қитъалар жанги" мусобақасида 3 нафар боксчимиз "Осиё қитъаси" жамоси таркибида иштирок этади

Жорий йилнинг 30 майидан 24 июнигача Москва шаҳрида бокс бўйича “Қитъалар жанги” деб номланган профессионаллар ўртасида турнир бўлиб ўтади. Унда Америка, Африка, Осиё қитъаси ҳамда Россия Федерациясидан 4 та жамоа иштирок этади. Ўзбекистонлик мураббий Равшан Ходжаев Осиё жамоаси мураббийлигига сайланган. Шунингдек, мусобақада беш вазн тоифасида Осиё қитъасини ҳимоя қиладиган боксчилар таркиби ҳам маълум бўлиб улгурди:

"Осиё қитъаси" таркиби қуйидагича:

-63 кг: Баҳодур Усмонов (Тожикистон)

-68 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон)

-75 кг: Сапарбай Аидаров (Қозоғистон)

-80 кг: Одилжон Аслонов (Ўзбекистон)

-90 кг: Мадияр Саидрахимов (Ўзбекистон)

Жанглар 3 дақиқадан 4 раунд этиб белгиланган. Жараёнларни Россиянинг "Матч ТВ" канали эфирга узатади. Барча спортчиларимизга Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қиладиган шундай муҳим турнирда омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
01/06/2022 13:43
Бобо ортиқчи
Baxil Alihuja
31/05/2022 12:53
Бобоусмонга бало бор-ми? Уз жамоадошлари билан урушиб юрувчи, юткизиб шармандаси чикиб келувчи мактанчок булсаааа...